Нукусда "Камолот" ЁИҲнинг 16 йиллигини қандай нишонлашди (фото)

Юртимиз ёшларининг таянчи бўлган “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати 25 апрел куни қутлуғ 16 ёшини қарши олди.  Шу муносабат билан Нукус шаҳрида жойлашган “Ёшлар маркази” биносида ташкиллаштирилган байрам дастури барчанинг қалбига бир дунё шодлик туҳфа эта олди. 

“Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати қошида тузилган клубларнинг кўнгилли аъзолари томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари,  сиз-у бизга бирдек таниш бўлган ёш санъаткорлар ижросидаги шўх-шодон куй-қўшиқлар  байрамга байрамона тус бера олди. 

Дастур давомида  ҳаракатнинг барча лойиҳалари ва тадбирларида фаол иштирок этаётган ёшларга “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан тайёрланган фахрий ёрлиқлар тақдим этилди.  

Қуйида ана шу байрам дастуридан олинган расмларни томоша қилишингиз мумкин.

 


Ислам Узакбергенов

 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар