Муҳаммадқодир Абдуллаев: "Нукусда бокс бўйича халқаро турнир ўтказишни режалаштирганмиз"

Бердақ номидаги Қорақалпоқ Давлат Университети қошидаги Бердақ миллий музейининг мажлислар залида ёзги спорт турлари бўйича Ўзбекистон тарихидаги биринчи Олимпиада чемпиони, Ўзбекистон бокс федерациясининг вице-президенти Муҳаммадқодир Абдуллаев билан университет талаба ёшларининг учрашув кечаси бўлиб ўтди.

Унда бир қатор саволларга жавоб берган боксчи, Нукусда шу йилнинг июл-август ойларида бокс бўйича халқаро турнир ўтказиш режада бор эканлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Шунингдек, у Қорақалпоғистонга биринчи марта келганлигини таъкидлаб, халқимизнинг мехмондўстлигига юқори баҳо берди. Учрашувда таниқли спорт устозлари, ветеран спортчилар ҳам иштирок этишди.

БЕРДАҚ МУЗЕЙИНДЕГИ БОКСШЫ

БЕРДАҚ МУЗЕЙИНДЕГИ БОКСШЫ

Бўлимлар