Кегайлида уруш фахрийси уйининг таъмирланишига 15 миллион сўм пул ажратилди

9-май “Хотира ва қадирлаш” куни байрамини Кегайли тумани ҳам кўтаринки руҳда кутиб олмоқда.

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Мурат Жуманов Кегайли тумани ҳокимият, қўриқлаш бўлими, нуроний жамғармаси,  халқ депутатлари туман кенгаши депутатлари билан биргаликда туман ҳудудидаги иккинчи жаҳон уруши иштирокчиларига 2 миллион сўм бир марталик пул мукофоти ҳамда совғаларни топширди. 

Депутатлар Жузимбағ ОФЙ ҳудудида яшовчи уруш иштирокчиси Қудайберген ота Рамбергенов оиласига ташриф буюришганида, отахоннинг яшаш уйи ҳамда уй атрофи таъмирлаш ишларига муҳтож эканлиги аниқланиб,  туман ҳокимлиги ҳамда Нуроний жамғармаси томонидан 15 миллион сўм пул ажратилиб таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.  Шунинг билан бир қаторда шу оилага яқин бўлган №38 сонли мактаб ўқувчилари ободонлаштириш ишларини олиб боришди.

“Иккинчи жаҳон урушида Кегайли тумани аскарий бўлимига 4800 дан ортиқ аскарлар отланиб,  кўпчилиги озодлик йўлида жон берди.  Ҳозирги кунда туман ҳудудидаги 3 уруш қатнашувчиси Мустақил Республикамизнинг шу кунларига етишишида ўз улушларини қўшиб бахтли умр суриб келишмоқда”,  - дейди O’zLiDeP Кегейли тумани кенгаши аппарат раҳбари Байрамбай Искендеров.

Фурқат Юсупов

OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар