Женисбек Пиязов: "Мендан қандай операчи чиқишини тасаввур ҳам қилолмасдим"

Баркамол авлод – келажак пойдевори. “Камолот”да меҳмонда онлайн мулоқотининг навбатдагиси шундай номланди. Бу ҳақда  Kamolot.uz хабар бермоқда.

Унда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилаётган ёшлар, “Зулфия” номидаги Давлат мукофоти соҳибалари, спорт соҳасида жаҳон ареналарини забт этиб келаётган ҳамда илм-фан йўналишида ўзини намоён этаётган бир гуруҳ ёшлар меҳмон бўлди. Учрашувда иштирок этган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Женисбек Пиязов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Коллежда театр бўлимида ўқиганман. Мен кирмаган соҳа қолмаган (кулади). Аввал операда эмас, оддий йўналишда куйлаганман. Ўтиш даврида овозимда муаммолар бўлиб, устозим операда ўзимни синаб кўришимни айтганида ўйланиб қолганман. Мендан қандай операчи чиқишини тасаввур ҳам қилолмасдим. Тақдир экан, ҳозир опера ҳаётимнинг ажралмас қисми. Биласизми, биз доим имконият ҳақида кўп гапирамиз, аммо ундан керагича фойдалана олмаймиз. Менимнинг бир шогирдим Автомобил йўллари институтида ўқийди. Унинг овозини эшитиб кўриб, шогирдликка олдим. Айтмоқчиманки, инсон қайси соҳада ишлашидан қатъий назар, ўзининг қизиқиши ва истеъдодини авайлаши ва уни юзага чиқаришга интилиши керак".

RN__3872

Бўлимлар