«Nukus windows profil» МЧЖ: пластик дераза, ошхона, ётоқхона мебеллари, стол ва стуллар ишлаб чиқармоқда

Жамиятимизда шундай тадбиркорлар ҳам борки,  улар битта маҳсулотдан фойда топдими,  кетидан бошқа маҳсулотларни ишлаб чиқариб,  даромад олиш йўлига ўтади.  Аммо,  бунинг учун ўша тадбиркордан таваккал,  аниқ мақсад,  пухта режа ва кучли ҳаракат талаб қилинади. Бердимурат Келимбетов ана шундай фазилатларга эга тадбиркорлардан биридир, дея хабар бермоқда Қорақалпоғистон Республикаси давлат солиқ бошқармаси Ахборот хизмати. 

У 2013 йилда «Nukus windows profil» масъулияти чекланган жамиятга асос солиб,  пластик деразаларни ишлаб чиқара бошлади.  Шунинг билан бир қаторда улар учун керакли хом ашёларни улгуржи сотишни ҳам йўлга қўйиб,  кейинчалик ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар сонини кўпайтиришга ўтди.  Хориждан зарур ускуналарни олиб келиб,  импорт ўрнини босувчи юмшоқ,  ошхона,  ётоқхона мебеллари,  стол ва стуллар ишлаб чиқара бошлади.  Корхонага асос солинганига энди 4 йил бўлишига қарамасдан 32 нафар одам иш билан таъминланган.

Шу ўринда мазкур жамият солиқ мажбуриятларини қай тарзда бажариб келаётганига тўхталиб ўтишни ҳам жоиз деб билдик.  Ўтган йилда 1 млрд.  868,1 млн.  сўмлик савдо айланмасини амалга оширган ва 140, 1 млн.  сўм солиқ ва мажбурий тўловларни тўлаган.  Мазкур йилда эса товар айланмасини янада оширишни режалаштирган.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар