Жетонлар сотилиши танқид сотига олинди. Яқинда ҚДУ ва НДПИ ёнида шаҳобчалар очилади

Фото манбаси: makan.uz

Транспорт хизмати сифатини яхшилаш учун йўл ҳақи тўлови жетонлар орқали амалга оширилаётганида ҳамманинг хабари бор.

“Қарақалпақстан” телеканли журналистлари “Халқ маъпи” (“Халқ манфаати”) кўрсатуви орқали бу борадаги тушунмовчиликларга ойдинлик киритишди.

Автовокзал атрофида жойлашган жетон сотувчисининг, ё жетон сотаётганини ё пайнет хизматини бажараётганини тушиниш қийин. Жетон сотувчиси журналистнинг саволларига жавоб беришда анча қийналди. У кунига қанча жетон сотаётганини билмаслигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, журналистлар йўловчилар кўп йиғиладиган Деҳқон бозорида жетон сотув шаҳобчасида ҳам бўлишди. Бу ердаги сотувчи ҳозирги кунда жетон олувчилар сони кам эканини айтиб ўтди. Сотувчи жетонлар етмай қолаётганини айтиб, жетонларнинг тез айланмаётганига эътироз билдирган.

Ҳайдовчилар жетонларни муаммосиз қабул қилишларини, тушган жетонларни тендерга тўлов ўрнида беришларини таъкидлашди.

Бу муаммолар ҳақида “Қарақалпақтранс” автомобилда юк ва йўловчи ташиш Республика асоциацияси мутахассиси Махмуд Абдимуратов ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Ҳозирги кунда Нукус шаҳрида Деҳқон бозори, Ғарбий автовокзал ва Гўне қала (Эски шаҳар)да шаҳобчалар мавжуд. Яқинда туғруқхона яқинида янги шаҳобча очдик. Шунингдек, ҚДУ, НДПИ ва Нукус савдо комплекси қошидан ҳам янги шаҳобчалар очишни режалаштиряпмиз”.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар