“Орол”нинг ортда қолган 6 турдаги кўрсаткичлари

Нукуснинг “Орол” жамоаси Биринчи лиганинг ортда қолган 6 тури давомида 1 ғалаба,  1 дуранг ва 4 мағлубиятни қайд этиб,  4 очко билан 18 жамоа орасида 14-ўринда бормоқда.  Жамоа рақиблар дарвозаларига 7 та гол уриб,  ўз дарвозасидан 16 та тўп олиб чиққан.

“Орол”нинг 7 та голи 5 нафар футболчи ҳисобига ёзилган.  И.Сейтназаров ва Р.Шилманов ҳозирча 2 тадан гол уришган бўлишса,  Т.Турдиев,  Ш.Каримбаев ҳамда А. Уразбаевлар бир мартадан рақиб посбонларини ранжитишган.

Жамоа ўйновчи мураббийи Темур Турдиев битта пенальтини кўкка совурган.

Нукусликлар ўтказиб юборган 16 голнинг 3 таси пенальтидан,  2 таси эса автогол оқибатида юзага келган.  С.Отамуродов ва Э.Жамиев рақиб фойдасига гол киритишган.

“Орол” биринчи таймларда 4 та гол уриб,  10 та гол ўтказиб юборган бўлса,  иккинчи бўлимларда 10 гол киритиб,  6 та тўп қўйиб юборган.

Нукусликлар 6 учрашувда 14 та сариқ ва 2 та қизил карточка ишлаб олишган.  Т.Турдиев ва Ш.Каримбаев 3 мартадан,  М.Каримбаев ва И.Сейтназаров 2 мартаадан,  А.Илясов,  Х.Эралиев,  М.Канназаров ва С.Атамурадов эса 1 мартадан огоҳлантиришган.

Шунингдек,  М.Каримбаев ва И.Сейтназаров битта учрашувда қизил карточка олиб,  ўйинни эрта якунлашларига тўғри келган.

“Орол” рақиблари 8 та сариқ ва 2 та қизил карточка билан жазоланишган.

Нукус жамоаси иштирокидаги 6 та учрашувни стадионларда жами 8725 (ўртача 1454) томошабин кузатиб борган.  “Турон” стадионидаги 2 та баҳсни 3363 (ўртача 1681),  меҳмондаги 4 беллашувни эса 5362 (ўртача 1340) мухлис кузатган. 

Энг яхши ўйин:  “Орол” – “Нурафшон” 4:3

3-турда Нукусдаги баҳсда “Орол” 41 дақиқага келиб “Нурафшон”га йирик 0:3 ҳисобида имкониятни бой бераётган эди.  Тайм сўнгида Темур Турдиев ҳисобни қисқартирди.  Иккинчи таймнинг бошларида эса М. Карлибаев ўйиндан четлатилди.  Бироқ 10 киши бўлиб қолган мезбонлар Р.Шилмановнинг “дубл”и ва И.Сейтназаровнинг бир голи эвазига иродали ғалабани тантана қилишди.

Энг ёмон ўйин:  “Цементчи” – “Орол” 5:0

“Орол” биринчи турда Фарғона меҳмон бўлди.  27 дақиқага келиб ҳисоб 4:0 га етган эди.  Мезбонлар иккинчи бўлимда яна битта тўп киритган ҳолда,  мавсумни ажойиб ғалаба билан бошлашди.  Нукусликлар эса қақшатқич мағлубият орқали мавсумга старт беришди.

Фурқат Юсупов тайёрлади

 

1-тур. Биринчи лига-2017. "Орол" Қувасойда шармандали мағлубиятни қабул қилди

2-тур. "Орол" илк очкосини қўлга киритди

3-тур. 0:3 ҳисобида ютқазаётган "Орол" 10 киши бўлиб ғалаба қозонди

4-тур. "Орол" ўз майдонида "Машал-2"га ютқазди

5-тур. "Орол" меҳмонда сўнги дақиқалардаги голлар эвазига ютқазди

6-тур. "Орол" яна сўнги дақиқаларда ютқазди

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

 

Бўлимлар