Эълон! Илк маротаба ўтказилаётган мега-танловда 100 нафар ғолиб тақдирланади!

Maslahat.uz гуруҳи “Камолот” ЁИҲ билан ҳамкорликда #XotiraUz танловини эълон қилади!

Танловнинг мақсади:  9-май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Ватанимиз равнақи,  озодлиги ва осойишталиги учун курашган,  умрини Ўзбекистон аталмиш кўркам диёрга бағишлаган ота-боболаримиз руҳини шод этиш,  орамиздаги уруш қатнашчилари ва фахрийларини маънан қўллаб-қувватлаш,  кексаларни асраб-авайлаш,  миллий анъана ва ғояларимизни кенг тарғиб қилиш.

Танловда иштирок этиш:

– танловда гуруҳимизнинг барча аъзолари иштирок этишлари мумкин?

– иштирокчилар ёши,  миллати ва истиқомат қиладиган ҳудуди чегараланмаган.

 

Танловнинг шартлари:

1.  Вилоят,  шаҳар ва туман марказларида “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати фаоллари томонидан тарқатилаётган,  #XotiraUz ҳештеги туширилган махсус стикер ва миллий байроғимиз ранглари акс этган ленталар билан суратга тушинг ёки мазкур ленталар иштирокида сурат олинг?

2.  Суратни шарҳ сифатида мазкур эълон остида ҳамда ўз саҳифангизда эълон қилинг?

3.  Танлов эълонини бошқалар билан ўртоқлашишни унутманг.

Танловни ўтказиш муддати:

# XotiraUz танлови 2017 йилнинг 1-майидан 11-майига қадар давом этади.

Танлов ғолибларини тақдирлаш:

1. Танловда фаол иштирок этган 100 нафар ғолиб “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг қимматбаҳо совғалар жамланмасини қўлга киритадилар?

2.  Ғолиблар рўйхати 12 май куни Maslahat.uz гуруҳида эълон қилинади?

3.  Тақдирланганлар совғаларини “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг вилоят Кенгашларидан олиб кетишлари мумкин бўлади.

Қуйидаги ҳолатда иштирокчилар мутлоқ ғолиб деб топиладилар:  Ўзингизга яқин жойда истиқомат қилаётган уруш қатнашчиси,  фронт фахрийсини,  кекса отахон ва онахонларни «Хотира ва қадрлаш куни» муносабати билан зиёрат қилинг. Ватан осойишталиги йўлидаги хизматлари учун миннатдорчилик билдириб,  лента ҳамда стикер иштирокида улар билан селфига тушинг. Фотосуратни уруш қаҳрамонининг исм-фамилияларини кўрсатиб,  ушбу эълон остида шарҳ сифатида эълон қилинг.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар