2015-2016 ўқув йилида Қорақалпоғистонда икки мингга яқин чет тили фани ўқитувчилари фаолият юритмоқда

Мамлакатимизда Президентимизнинг "Чет тилларини ўрганиш тизимизни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида ишлаб чиқилган дастурлар ёш авлод учун кенг имкониятлар эшигини очди.

2015-2016 ўқув йилида Қорақалпоғистон Республикасида 702 умумтаълим мактабларида 29459 нафар педагог ходимлари меҳнат қилмоқда. Бу ҳақда "Қорақалпоғистон тонги" газетаси хабар бермоқда.

Улардан 1888 нафари чет тили фани (1657 инглиз, 139 немис, 92 франтсуз) ўқитувчиларидир. 

Бугунги кунда умумтаълим мактабларида дарс бераётган инглиз тили ўқитувчилари 53 та таянч мактабларида узлуксиз малакасини оширмоқда.

Ўқитувчиларнинг хорижий тилларни ўзлаштиришлари учун чет тили дарсликлари ва методик қўлланмалар, машқ дафтарлари ва чет тилларини ўқитиш учун мўлжалланган синф хоналарининг ноутбук, маркерли доска, колонка, Тв-тюнер, проэктор, симсиз сичқонча, интерактив доска, луғат, комплекс рангли расмлар, ўзбек халқ эртакларидан ўқув жараёнида фойдаланиш учун топширилганлиги ҳам болаларнинг тил ўрганишга бўлган қизиқишини орттириши аниқ.

Бўлимлар