2017 йилга мўлжалланган Ёшлар дастури тасдиқланди. “Камолот” уйларини бериш тартиби такомиллаштирилади

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 27 апрелдаги мажлиси баёни билан “Ўзбекистон Республикасида 2017 йилда ёшларга оид давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар дастури” тасдиқланди, дея хабар бермоқда kamolot.uz

Дастур ижросини мувофиқлаштириш мақсадида вазирлик ва идоралар раҳбарларидан иборат Республика ишчи гуруҳи ҳамда мониторинг гуруҳи фаолияти йўлга қўйилди.

Жорий йилдаги Ёшлар дастури 100 банддан иборат бўлиб,  ундан ёшлар масалалари ҳамда “Камолот” ЁИҲ фаолиятига доир қатор янги чора-тадбирлар ўрин олган.

Жумладан:

– жорий йилнинг июн ойида “Камолот” ЁИҲнинг навбатдаги IV Қурултойини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш?

– “Камолот” ЁИҲ фаолиятини янада такомиллаштириш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш?

– “Камолот” уйларини бериш тартибини Ҳаракатнинг фаоллари ва намунали йетакчиларига ажратилишини инобатга олган ҳолда қайтадан кўриб чиқиш ва такомиллаштириш?

– “Камолот” ЁИҲга аъзоликка қабул қилиш тартибини ишлаб чиқиш ва жорий этиш?

– “Камолот” ЁИҲ қошида ёшлар муаммоларини ўрганиш ва кадрлар тайёрлаш институтини ташкил этиш?

– Ахборот технология дастурлари ва “стартап” лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Тошкент шаҳрида “IT инкубатор” мажмуасини ташкил этиш?

– Ётим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни турар жой билан таъминлаш?

– “Камолот” ЁИҲ Марказий Кенгаши ҳузурида 1093 қисқа рақам орқали ёшларга ҳуқуқий ва ижтимоий маслаҳат хизматини йўлга қўйиш?

– Ахборот хавфсизлиги бўйича “Cyber Security Challenge Uzbekistan”,  робот ясаш ва робоспорт бўйича “RoboChallenge” республика мусобақаларини ташкил этиш?

– Ёшлар томонидан тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш жараёнини реал вақт давомида кузатиб боришга қаратилган махсус кўрсатув (реалити-шоу) тайёрлаш.

Шунингдек,  Дастурдан ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган қатор лойиҳаларни янги сифат даражасида ташкил этиш ва ўтказишга қаратилган тадбирлар ўрин олган.  

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар