«Қорақалпоғистон» Телерадиокомпанияси ҳақида 12 факт

MТРКнинг сайти янгиланганидан сўнг, унда бир қатор ўзгаришлар амалга оширилди. Биз ушбу сайтга асосланиб, «Қорақалпоғистон» Телерадиокомпанияси ҳақида 12 фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.

1. Қорақалпоғистон телевидениесининг биринчи кўрсатуви 1964 йил 5 ноябр куни эфирга узатилган.  Дастлабки вақтларда қорақалпоқ ва рус тилларида 5 дақиқадан «Телеянгиликлар» тайёрланган.

2. 1965 йилнинг май ойидан бошлаб Қорақалпоғистон телевидениеси кўрсатувлари вақти 2 соатдан 2, 5 соатга узайтирилиб,  ҳафтада тўрт кун эфирга чиқа бошлаган. 

3. 1966 йилнинг 1 январидан кўрсатувлар ҳажми 3 соатга этказилиб,  чоршанбадан ташқари ҳафтанинг ҳар куни кўрсатувлар бериладиган бўлди.  Шунингдек,  дам олиш ва байрам  кунлари кундузи соат 12.00 дан бошлаб болалар учун «Жеткиншек бизда меҳмонда»,  «Меҳнат ботирликни хоҳлайди»,  «Балиқчи болалари»,  «Чоирлар болаларга» деб номланган кўрсатувлар берила бошлаган.

4. 1966 йил 29 ноябрда «Қорақалпоғистонда телевидениени бундан буён ҳам ривожлантириш тадбирлари тўғрисида» ги қарори қабул қилинган.

5. 1968 йили кўчма телестансия (ПЦ) олиниб,  кўрсатувларни студиядан ташқарида тайёрлаш имкони яратилди.

6. 1992 йил  Давлат телевидение ва радио эшиттириш компанияси, 2002 йил Қорақолпоғистон Республикаси телерадиокомпанияси бўлиб ўзгартирилди. 

7. 2002 йили биринчи маротаба 1-июн куни «Ассалаўма әлейкум,  Корақолпоғистон» кўрсатуви эфирга узатилди.

8. Бугунги кунда Қорақалпоғистон телеканали кунига 18 соат ҳажмда кўрсатувларни аналог ва рақамли форматда эфирга узатмоқда.

9. 2013 йилнинг апрел ойида Қорақалпоғистон телеканали дастурлари рақамли форматдаги эфир сеткасига киритилди.

10. 2013 йилнинг 1 июнидан иш бошлаган дубляж студияси фаолияти туфайли кичик телетомошабинлар мултфилмларни қорақалпоқ тилида кўриш имкониятига эга бўлди. 

11. 2014 йили иккинчи дубляж студияси ишга туширилиб кино-телефилмлар қорақалпоқ тилига дубляж қилина бошланди.

12. Телеканал эфир соати: 18 соат. 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар