Қорақалпоғистонда 962 арзонлаштирилган янги наъмунавий-жойлар қурилади

Қорақалпоғистон Республикасида 2017-2021 йиллар давомида 962 арзонлаштирилган янги наъмунавий-жойлар қурилади

Бу турар жойларнинг 416 таси I тоифадаги,  икки қаватли кўп квартирали 2-3 хонали,  269 таси II тоифадаги 2 сотих майдонга жойлаштирилган 3 хонали,  164 тасу III тоифадаги 4 сотих майдонга эга икки қаватли қурилган 4 хонали,  113 таси эса IV тоифадаги 6 сотих майдонга бир қаватли 4-5 хонали турар-жойлар бўлиб ҳисобланади. 

- Бугунги кунда Дастурда қатнашадиган тижорат банклари томонидан бу йил тегишли маблағлар ажратилиб,  турар жойларнинг қурилиши бошлаб юборилди.  Масалан,  Кегейли туманида умумий 2 сотихли 10 турар жой,  икки қаватли 16 квартирали 2-3 хонали турар жойлар фойдаланишга топширилди”,  - дейди “Қишлоқ қурилиш банк” Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий филиалининг Қишлоқ қурилишини кредитлаш бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Б. Давлетмуратов.

Қишлоқ аҳолисини замонавий,  сифатли,  ихчам ва арзон уй-жойга бўлган талабини қаноатлантириш дастурида амалга оширилаётган бундай ишлар халқимизнинг қувончига сабаб бўлмоқда.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар