Қорақалпоқ давлат университетида матбуот анжумани бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш ва илмий педагог кадрлар тайёрлаш шунингдек, талабаларга билим беришда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга оид масалаларга қаратилган «Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш, илмий педагог кадрлар тайёрлаш ва талабаларга билим беришда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга оид масалалар: муаммолар ва ечимлар» мавзусида яқинда университетда матбуот анжумани бўлиб ўтди. Бу ҳақда Университет расмий сайти хабар бермоқда. 

Унга Қорақалпоқстон Республикасидаги деярли барча олий ўқув юртларидан ўқув, илмий ва ахборот-коммуникация технологияларини таълим жорий этишга боғлик маъсул вакиллар иштирок этди. Шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш жоизки, анжуман 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурининг 19, 22, 24 бандларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича олий таълим вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган чора-тадбирлар асосида ташкил қилинди.

 

 

 

 

 

 

 

 

 

Анжуманда 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси ривожланишининг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурининг мазмун-моҳияти хақида Қорақалпоқ давлат университети журналистика кафедраси доценти Д.Бекбаўлиев, Олий таълим муассасаларида таълим сифатини ошириш масалалари бўйича Қорақалпоқ давлат университети ўқув – услубий бўлими бошлиғи О.Дўйсенбоев, ОТМ да илмий педагог кадрлар тайёрлаш масаласи бўйича Қорақалпоқ давлат университети илмий тадқиқот ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш бўлими бошлиғи К.Алланазаров, Талабаларга билим беришда ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш масалалари бўйича ТАТУ Нукус филиали ўқув-услубий бўлими бошлиғи Ш.Ядгоровлар батафсил чиқиб сўзлади. Шунингдек, сўзга чиққанлар 2017-2021  йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга оид давлат дастурининг ҳар банди бўйича атрофлича тушунчалар бериб ва уларнинг мазмун-моҳиятига батафсил тўхтаб ўтди.

Анжуманда иштирокчи талаба-ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга тўлиқ жавоб олдилар. Анжуман савол-жавобларга тўла бўлиб, масалалар юзасидан тегишли ечим қабул қилинди.

Албатта, бундай анжуманларнинг тез-тез ўтказилиб бориши олий таълим тизимларида таълим сифатини янада оширишга хизмат қилиши табиий.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар