#XotiraUz акциясини Қорақалпоғистонда санъаткорлар ва журналистлар давом эттирмоқда

Айни кунларда мазкур акция жойларда катта шижоат билан ташкил этилмоқда.  Бу борада #XotiraUz ҳештегини дунё трендига олиб чиқиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасида таниқли санъаткорлар журналистлар ижод аҳли  давом эттирмоқда.

Махсет Хожасов Қорақалпоқ эстрада қўшиқчиси,  Республика танловлар ғолиби

-Биласизми #XotiraUz акцияси орқали инсонлар айниқса ёшлар қалбида мана шундай тинч замоннинг қадри ҳар қандай нарсадан устун эканлигини англаймиз.

Икрам Абдикаликов «Ўзбекнаво эстрада бирлашмаси» Қорақалпоғистон Республикаси директори:

- Инсон азиз, хотира муқаддасдир.  Ўтганларни эслаш бу аввало ўзлигимизга бўлган ҳурматдир.  Сабаби аждодларимиз матонатли кураши бизга  тинчлик деган олий бахтни берди.

Камила Разбекова «Қорақалпоғистон Телерадикомпанияси» мухбири

- Биласизми инсон эслаш,  замонларни солиштириш орқали шукроналик туйғусини ҳис этади.  Уруш давридаги қийинчиликларни тарих орқали яхши англаймиз.  Ғалаба қозониш орқали инсон қадрини яна бир карра кўтарган бу кун шунинг учун ҳам бизга қадрлидир.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар