Амударё тумани хокимлиги ва халқ депутатлари туман Кенгашининг расмий сайти ишга туширилди

Амударё тумани хокимлиги расмий сайти amudarya.uz ишга тушди.

Веб-сайтда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, ҳоким қарорлари ва фармойишлари, ҳокимлик томонидан ўтказилган ва ўтказилиши режалаштирилаётган тадбир ҳақида маълумотлар бериб борилади.

"Интерактив хизматлар” бўлимида эса туман ҳокимлиги томонидан кўрсатиладиган интерактив хизматлардан фойдаланиш мумкин. Ушбу бўлимда туман ҳокимининг виртуал қабулхонасига ҳавола жойлаштирилган бўлиб, фойдаланувчилар тўғридан тўғри туман ҳокимига электрон мурожаат йўллашлари мумкин.

Шунингдек, халқ депутатлари туман Кенгашининг расмий веб-сайти ҳам ишга туширилди.

kengash.amudarya.uz веб-сайтида туман Кенгаши, Кенгашнинг доимий комиссиялари ҳамда депутатлар фаолияти билан танишиб бориш, туман Кенгаши депутатларига мурожаат йўллаш мумкин. Веб-сайтда туман Кенгаши ва доимий комиссияларнинг қарорлари жойлаштирилади, сессиялар, доимий комиссия мажлислари, депутатларнинг сайловчилар билан учрашувлари ва бошқа тадбирлар ёритиб борилади.

Ҳар иккала веб-сайт туман ҳокимлигининг ахборот хизмати вакиллари томонидан ҳар куни янгилаб борилади.

Бўлимлар