Хўжайлида Ўзбекистон Республикаси паспорти йўқ 344 та шахсга фуқаролик олиш тартиб қоидаси тушинтирилди (фото)

Хўжайли тумани ҳокимлигининг катта мажлислар залида кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Бу ҳақда Хўжайли тумани ИИБ паспорт бўлинмаси бошлиғи, капитан - А.Элмуратов маълум қилди.

Мажлисни Хўжайли тумани ҳокими ўринбосари С.Асанов, ҚР ИИВ ХЧК ва ФРБ бошлиғи, подполковник Б.Утепов ва ҚР ИИВ ўринбосари, полковник Ш.Аюбов бошқариб борган.

Хўжайли туманида 349 та фуқаролиги бўлмаган шахс бор. Шундан ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони билан 5 киши Ўзбекистон Республикасининг фуқаролигини олди. Қолган 344 та шахс мажлисда иштирок этди ва уларга кун тартибидаги асосий масала Ўзбекистон Республикаси фуқаролигига қабул қилиш тартиб қоидаси тушунтирилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар