Қўнғиротда 19 та никоҳ тўйи ўтказилди (фото)

Қўнғирот туманидаги "Факел" тўйхонасида 19 ёш оиланинг никоҳ тўйи ўтказилди.  Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилоти бирлашмаси Кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.

Тадбирда 19 та оиланинг ҳар бирига "Ётоқхона мебеллар тўплами",  қишки-кузги ташқи кийим ва оёқ кийимлар,  никоҳ узуклари ва тўй кийимлари совға этилди.

"Маданият маркази"дан 25 та оқ рангли "Лаcетти" маркали автомашиналарда тўй сайили ташкиллаштирилди.

Туман бандликка кўмаклашиш маркази томонидан ишсиз бўлган келин-куёвлар ишга жойлаштирилиб,  уларга меҳнат дафтарчалари топширилди.

Тадбирда таниқли санъаткорлар Гули Асалхўжаева,  Гулхатиша Айıмбетова,  Айгул Надирова,  Сарбиназ Аннакулова,  Бахадир Разıмбетов,  “Мухаллес” дутор,  “Мийрас” эстрада халқ ансамбллари ўз қўшиқлари билан тўйга ўзгача файз бағишлашди.

Шунингдек,  туманда 12 май куни 14 боланинг суннаът тўйига тайёргарлик кўрилмоқда.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар