"Орол" йирик ҳисобда ғалаба қозонди

Биринчи лиганинг 5-турида Нукуснинг "Орол" жамоаси ўз майдонида Жиззах вилоятининг "Зомин" клубини қабул қилди.

2 мингдан ортиқ мухлислар қаршисида кечган беллашувда мезбонлар йирик 5:2 ҳисобида зафар қучишди. Нукусликлар сафида Хаипов ва Шилманов "дубл"га эришган бўлишса, Рўзимов битта гол урди. Мезбонларнинг 5 та голига Зоминликлар Ғофуржонов ва Каримовнинг биттадан голлари билан жавоб қайтарди. 

«Орол» (Нукус) – «Зомин» (Зомин) – 5:2. 2355 томошабин.
Ҳакамлар:
Р. Абдувахидов (Қарши) – 7,3, Ш. Камаров (Самарқанд) – 8,3, Ш. Рахматов (Бухоро) – 8,6, Б. Канназаров - 9
Инспектор: А. Тамбовцев (Тошкент).
Голлар: Н. Хаипов (4, 70), Р. Шилманов (44, 66), О. Рўзимов (47) – Ш. Ғофуржонов (2), Э. Каримов (40).
Огоҳлантиришлар: С. Аллаев (12), У. Набиев (14), Э. Каримов (73) – Т. Турдыев (54), Э. Жониев (36), С. Атамуратов (60), И. Уснутдинов (89).

Бўлимлар