Есемурат Каньязов адлия вазири ўринбосари бўлди

Ўзбекистон Президентининг 28 апрелдаги қарори билан Есемурат Каньязов адлия вазири ўринбосари — Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди. Бу ҳақда «Газета.uz" хабар қилди.

Аввал хабар қилганимиздек, давлат раҳбарининг «Тошкент давлат юридик университетида кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига биноан Адлия вазирлиги тузилмасида адлия вазири ўринбосари — ТДЮУ ректори лавозими жорий этилган эди.

Есемурат Каньязов (1971 йилда туғилган, Москва давлат автомобиль-йўл институти (1993) ва Қорақалпоғистон давлат университети (1999) битирувчиси) — 2013 йилдан буён ТДЮУ ректори ҳисобланади. Аввал у адлия вазирининг биринчи ўринбосари (2011—2013 йилларда) ва вазир ўринбосари (2005−2011) лавозимларида фаолият олиб борган. Адлия вазирлиги тизимида 1996 йилдан буён меҳнат қилади.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар