Нукусда ИИВ тизимида хизмат қилаётган профилактика инспекторлари ўқитилмоқда (фото)

Маълумки, «Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги Фармони билан 2017–2021 йилларда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва мамлакат тараққиётини жадаллаштиришнинг муҳим усутвор йўналишлари ҳамда аниқ марралари белгилаб берилди. Бу ҳақда ҚР ИИВ ўринбосари, полковник Ш.Аюбов маълум қилди.

Шу муносабат билан барча соҳаларда бўлгани каби ички ишлар органлари тизимида ҳам туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда ва бундан кўзланган асосий мақсад ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш ҳисобланади.

Жойларда ички ишлар органлари таянч пунктлари профилактика инспекторларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилган.

Айни кунларда Қорақалпоқ давлат университетида ҳам Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимизида хизмат қилаётган профилактика инпекторларининг малакасини ошириш бўйича ўқув курслари ташкил этилган бўлиб, ўқув машғулотлари ИИВ Академияси ва  Қорақалпоқ давлат университети профессор-ўқитувчилари, Қорқалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва суд ҳамда ҳуқуқни муҳофаза органларнинг тажрибали ходимлари, шунингдек фуқаролик жамияти институтларининг мутахассислари томонидан олиб борилмоқда.

Ўқув курсларида барча профилактика инспекторларининг малакасини ошириш назарла тутилган бўлиб, шу кунга қадар Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тизимида хизмат қилаётган 93 нафар профилактика инспекторлари ўқув курсларини тамомлаган ва айни кунларда ҳам яна 93 нафар профилактика инпекторларининг малакасини ошириш ўқув курсларида иштирок этмоқда. Шунингдек, келгусида 186 нафар профилактика инспекторларининг малакасини ошириш режалаштирилган.

Ўқув курслари муддатлари 15 кун бўлиб, унинг якунида 2 кун мобайнида ҳар бир профилактика инспектори ўзига бириктирилган маъмурий ҳудудда амалиёт ўтайдилар ҳамда синов имтиҳонларини топширадилар.

Бўлимлар