Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ишини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг раҳбар ва ўринбосарлари тайинланди

Нукусда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ишини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг ташкиллаштириш конференцияси бўлиб ўтди. 

Конференцияда ташкилотчилик масалалари кўриб чиқилди. 

Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ишини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг жамоатчилик асосида раиси этиб Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг Раиси Муса Ерниязов,  биринчи ўринбосари бўлиб Т.Романов,  раиснинг ёшлар масалалари бўйича  ўринбосари бўлиб Ш.Ибрагимов,  диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари этиб Н.Жамалов,  қариялар ва нуронийлар масалалари бўйича ўринбосари этиб Т.Абдихалиқов,  котиби этиб Э.Палманов тасдиқланди. 

Бу масала бўйича "Нуроний" жамғармаси Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Ш.Уснатдинов,  Нукус шаҳридаги "Қутли қонис" МФЙ бошлиғи Г.Бердиниязова,   "Камолот" ЁИҲ Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашининг раиси А.Данияров,  Қорақалпоғистон Республикаси Касаба уюшмалари Кенгашининг раҳбари У. Жалменов,  Қўнғирот туманидаги "Қарақалпақстан" посёлкаси фуқаролар йиғини бошлиғи Қ.Қошимбетова сўзга чиқиб,  таклиф қилинган номзодларни қўллаб-қувваатлади ва уларнинг олдиндаги ишларида муваффақиятлар тилади. 

Бўлимлар