"Нукус ФМ" радиоси бошловчиси "Олтин қалам" мукофотини қўлга киритди

Кеча Тошкентдаги Туркистон" саройида "Олтин қалам" ХII Миллий мукофоти учун халқаро танлов ғолиб ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.  

3 май – Жаҳон матбуоти эркинлиги куни муносабати билан таъсис этилган мазкур халқаро танлов ғолибларини тақдирлаш маросимида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзолари,  Қонунчилик палатаси депутатлари,  вазирлик ва идоралар,  ижодий ва жамоат ташкилотлари,  мамлакатимизда фаолият кўрсатаётган дипломатик корпус ва халқаро ташкилотлар вакиллари иштирок этди.  

Энг яхши журналистик материал учун радио йўналишида «Нукус ФМ» радиоси муҳаррири Улбоган Еримбетова Қорақалпоғистон Республикасида амалга оширилаётган улкан бунёдкорлик ишларини кенг ва таҳлилий ёритгани учун 3-ўринни қўлга киритди. 

У.Еримбетованинг ушбу ютуқни қўлга киритишида радио директори Б.Ельмановнинг ҳам хизматлари беқиёс бўлди. 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар