Олий Мажлис депутати билан суҳбат: Берунийдаги муаммо, мурожаат ва таклифлар ҳақида

7-Орол сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Либерал Демакратик партияси фракцияси аъзоси Ханиязов Зафар Базарбаевич Беруний туманида  аҳоли билан юзма-юз мулоқот қилмоқда.

Шу муносабат билан, биз З.Ханиязов билан суҳбат уюштирдик.

- Зафар ака, Беруний туманига ташриф ҳақида қисқача тўхталиб ўтсангиз.

- «Саркоп» ОФЙ ҳудудида аҳоли билан очиқ мулоқотларни ўтказдик. Бу мулоқот асносида ҳудудлардаги давлат бошқаруви идорлари ҳамда муассасалари фаолиятини таҳлил қилиб, уларда ҳал этилиши лозим бўлган масалаларга эътиборини қаратмоқдамиз.

Беруний тумани марказидан 15 км масофада жойлашган овул фуқароларининг холидан хабар олиш мақсадида 1 май куни 14 хонадонга бордик. Ҳудуддаги асосий муаммолар ўрганиб чиқдик.

- Учрашув жараёнларида ҳал қилинган муаммолар ҳақида тўхталиб ўтсангиз?

- Саркоп ОФЙ, тадбиркор Инобат Худайберганова Қишлоқ қурилиш банкдан терминал билан таъминлашни сўраб 2017 йил 13 мартда ёзган аризаси жавобсиз қолган ва бу масала 1 май куни терминал билан таъминланди. Навоий ОФЙда яшовчи кекса ногирон Утемуратов Жолдасбайга туман тиббиёт бирлашмаси билан биргаликда ногиронлик аравачаси олиб берилишига эришдик.

Шунингдек, Палваш ва Саркоп ахоли пунктларида электр энергияси қувватини меъёрида етказиб бериш учун ТП ларни алмаштириш юзасидан мурожат қилди, ушбу масала 1 ҳафта ичида бажариш учун туман электр тармоқларида назоратга олинди ҳамда 12-сон умумтаълим мактаб ёнидаги ТП атрофини ўраш, туман электр тармоқлари томонидан бажарилди. 11-сон мактабда тоза ичимлик суви ўтказилмаганлиги бўйича мурожат бўлди ва бу масала жойида ҳал қилинди, туман сув тармоқлари ташкилоти томонидан ўтказиб берилиши таъминланди. Палваш махалла аҳолиси Палваш аҳоли манзилидан коллежларга юрувчи автобус қатновини ташкил этишни сўраган, масала бўйича тадбиркор Б.Хакимов бу йўналишда автобус қатновини йўлга қўйишни 3 майдан бошлашни ваъда қилди.

- Қайси мурожаатлар назоратга олинди?

 - 7 та мурожаат назоратга олинди. Учрашувларда фуқаро Хакимов Ғулом тадбиркорлик учун ер ажратиш (сартарош) ушбу масала тез кунда хал килиш учун туман архитектори томонидан назоратга олинди. Туман халқ таълими бўлимига қарашли 61-сон ўрта мактабда ташкил этилаётган иссиқхонага 4.5 млн сўм кредит маблағи халк банки томонидан ажратилиши, Палваш МФЙда яшовчи Матсапаева Қурбоной қорамол олиш учун кредит сураган, ушбу масала халк банки томонидан ажратилиши, Палваш МФЙда яшовчи яна бир фуқаро Рузметов Каримбай бекат-дўкон қуриш ва таъмирлаш учун 20 млн.сўм кредит сўраган халқ банки томонидан ажратилиши юзасидан бошчиликка олинди.

Шунингдек, Саркоп ва Палваш маҳалласида газ баллон алмаштириш шахобчаси ташкил этиш туман газ тармоқлари бўлимига кўрсатма берилди ва уч кун ичида бажариш учун назоратга олинди. Палваш массивида яшовчи Худайбергенова Мухайё эри Сапаев Алишерни туберкулёздан даволатиш учун ёрдам сўраган, ушбу фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилиб тегишли мутахассислар томонидан кўрсатмалар берилди. Фархадова Ўғилой 2010 йил туғилган фарзандини даволатиш учун ёрдам сўраган ва фарзанди тиббий кўрикдан ўтказилди, Хўжайли туманидаги ихтисослаштирилган болалар махсус интернатига жойлаштирилади.

- Учрашувлар жараёнларида қандай таклифлар билдирилди?

- Беруний тумани маиший хизмат ва иқтисодиёт коллежига бориб, у ердаги иш фаолияти, ўқувчилар давоматини ўрганиб чиқдик. Коллежда кўргазмали аудитория ташкил этиш бўйича таклиф билдирилди.

- Нимадандир шикоят қилганлар ҳам бўлдими?

- Албатта, ОП филиал ҳамширалари Тасбаева Рахима ва бошқалар ойлик маошларини ҳеч бўлмаса 50% миқдорини нақд пулда беришни сўрашди, газ, электр учун ойлик маошидан ҳар ойда ушлаб қолишидан норози бўлиб мурожат қилишди. Шунингдек, Навоий ОФЙ Фарход ака тиббиёт бирлашмасида қандли диабет дорилари,  инсулин, қондаги қанд миқдорини ўлчаш учун реактивлар етишмаслигидан шикоятлар бўлди.

- Беруний туманида яна қандай камчилик ва муаммолар аниқланди?

- Палваш МФЙга ичимлик суви тармоғини олиб бориш бўйича комплекс дастурга киритиш лозим. Нур ҚВПси негизида ташкил этиладиган оилавий поликлиника учун қўшимча етти хонали янги бино қуриш, ушбу масалани комплекс дастурига киритиш, эски Жуманиязов ҚВП биноси ўрнида ижтимоий дорихона филиали ташкил этиш керак. Палваш ва Жуманиязов МФЙда жойлашган  Халқ таълими бўлимига қарашли фаолият юритмаётган мавжуд 2 та  болалар боғчасини таъмирлаш (реконструкция) ва Палваш массивида янгидан боғча қуриш керак.

Туман халқ таълими бўлимига қарашли 9-сонли мактаб 180 ўринга мўлжалланган бўлиб, хозирги кунда 383 нафар ўқувчи ўқиб келмоқда. Муаммо ушбу мактабга қўшимча бино янгидан қуриш лозим. Иситиш мосламаси талабга жавоб бермайди, қишда иситиш имкони йўқ. Туман ободонлаштириш бошқармасига қарашли барча аҳлат ташлаш жойлари тўлиб кетган вақтида олиб чиқиб кетишмаяпти ва 48-сонли мактаб ёнида жойлашган ахлат йиғиш ўрнини бошқа жойга кўчириш керак. Худудда тунги ёритгичлар умуман ўрнатилмаган.

Саркоп ва Палваш, Жуманиязов аҳоли манзилларини боғловчи йўлларни жорий таъмирлаш керак. Туман халқ таълими бўлимига қарашли 8-9-11-12-61-48-сонли мактабларга бориш йўлларига ўқувчилар қатнови учун тратуарлар умуман йўқ, бугунги кунда йўл ҳаракати ходисалари борган сари кўпаймоқда.

Саркоп ва Палваш, Жуманиязов аҳоли пунктларида ҳаммом, сартарошхона ва гўзаллик салонларини ташкил этиш керак, айрим жойларда дўконлар, сартарошхоналар, тикувчилик цехлари, этикдўз ва бошқа маиший хизмат кўрсатиш шахобчалари мавжуд эмас бу эса аҳолиги қийинчиликлар туғдирмоқда.

Навоий ОФЙдаги 26-ТПни алмаштириш,  Тараққиёт, Лолазор ахоли манзилларида симёғочлар эскириб қийшайган ва бетон қисми емирилган, зудлик билан алмаштириш лозим.

Шунингдек, Газ баллонлари лимити кам, Нуриева Наргиза 45 кун олдин топширган газ баллони ҳалигача тўлдириб берилмаган. Ушбу масала юзасидан кўп аъзоли оилаларни хатловдан ўтказиб, қўшимча газ баллонлари берилиши лозим. Муаммо, ҳар бир хонадонга аъзолари кўплиги ҳисобга олинмасдан битта газ баллон берилганлиги, аҳоли ўртасида қийинчиликларни юзага келтирмоқда. 

- Зафар ака, туман аҳолиси яна қандай ёрдам сўрашди?

- Халқ таълими бўлимига қарашли 11-сон мактаб ўқитувчиси Жуманиязова Мақсуда “Қорақалпоқ тили” китоби ижарада йўқлигини айтиб шу китоб билан таъминлашда ёрдам сўради. 11-сон мактаб директори мактабда 520 нафардан ортиқ ўқувчи ўқиши ва бу мактабда йиғилишлар зали йўқлиги боисидан ёрдам беришни илтимос қилди.

Туман марказидаги дорихоналарда дорилар нарх-навоси ҳар хил бўлиб, айнан бир хил дори ҳар дорихонада алохида баҳода, яъни қиммат сотилишидан “Бўстон” МФЙ аҳолиси норози эканлиги, шунингдек дўконларда сотилаётган “ПОЕК” ун сифатсиз экангилигини билдиришган. Навоий ОФЙ раиси аҳолига ажратилаётган пахта ёғи етарли эмаслиги ва бу борада ёрдам беришни сўраб мурожаат қилди.

- Зафар ака мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат.

 

Фурқат Юсупов суҳбатлашди

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар