Нукус олимпия захиралари коллежи ўтган ўқув йилида 105 медал қўлга киритди

Нукус олимпия захиралари коллежи ва унинг қошидаги мактаб-интернатда 600 га яқин ўқувчи спортнинг футбол, бокс, баскетбол, волейбол, юнон-рум кураши, дзюдо, теннис, бадиий гимнастика каби 19 тури билан мунтазам шуғулланмоқда. Бу ҳақда УзА хабар бермоқда.

Замонавий шароитлар яратилган таълим масканида футбол стадиони, ёпиқ сузиш ҳавзаси, теннис корти ва 3 та спорт зали мавжуд. Коллеж ёшлари мамлакатимиз ҳамда халқаро миқёсдаги нуфузли мусобақаларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олиб келмоқда. Ўтган ўқув йилида улар 18 олтин, 33 кумуш ва 54 бронза медалини қўлга киритди. Жорий йилда эса коллежнинг баскетболчи қизлари Навоий вилоятида ўтган Ўзбекистон кубогида ҳамда Наманган вилоятида ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ғолиб бўлди

Бўлимлар