1300 километрни пиёда босиб ўтган марафончи Нукусда кутиб олинди (фото)

3 май Нукус спорт коллежида қашқадарёлик “Ўзбекистон спорт фахри”  Абдижаббар Халбаев билан ёшлар орасида учрашув кечаси бўлиб ўтди.  Учрашув давомида ўқувчи ёшлар ўзлари қизиқтирган саволларига жавоблар олишди. 

Абдижаббар Халбаев  2017 йилнинг 25 март куни Тошкент шаҳридан бошлаб 2017 йил “ Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили”  муносабати билан Тошкент-Жиззах-Самарқанд-Навоий-Бухоро-Урганч-Нукус шаҳарлари йўналишида Экомарафон доирасида соғлом турмуш таризини  оммалаштириш бўйича 1300 километрдан зиёд йўлни 4 май кунига қадар пиёда босиб  ўтди.   

Экомарафон ташкиллаштирилишдан мақсад халқ орасида соғлом турмуш тарзи,  спортнинг инсон саломатлиги аҳамиятини кенг тарғиб этиш,  пиёда юриш,  югуришнинг фойдали тарафларини кенг оммалаштириш ҳисобланади. 

Мазкур учрашувда “Экосан” экология ва саломатлик халқаро ҳайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудий ташкилоти,  “Нуроний” ҳайрия жамғармаси Қорақалпоғистон Республикаси бўлими,  “Маҳалла” ҳайрия жамоат фонди Қорақалпоғистон Республикаси бўлими,  “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва қатор ҳамкор ташкилот вакиллари иштирок этди.    

 

Бўлимлар