Қонликўлда 23 боланинг суннат тўйи ўтказилди (фото)

3 май куни Қонликўл туманидаги "Маximа" тўйхонасида ижтимоий муҳофазага мухтож 23 оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказиб берилди, дея Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши хабар берди.

Суннат тўйлари ўтказилаётган болаларнинг ота-оналари,  қариндошлари,  шунингдек туман нуроний жамғармаси ва фаоллар иштирок этишди. 

Тўйхонага суннат тўйи ўтказилаётган болалар "Ласетти" автомашинасида келишди ва улар тантанали равишда кутиб олинди. 

Суннат тўйи ўтказилаётган болаларни туман ҳокими М.Қосназаров,  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг вакиллари А.Абдимуҳтаров,  Ҳ.Шарипов,   Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси Кенгаши раиси У.Жалменов табриклаб,  Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши томонидан тайёрланган тўй совғаларини,  шунингдек суннат қилинган болаларнинг номига очилган ҳисоб варақаларига бир миллион сўм маблағ ўтказилган омонат дафтарчаларини тантанали тарзда топширишди. 

Бундан ташқари,  болаларга туман ҳокимияти ва ҳомийлар томонидан болалар велосипеди совға этилди. 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар