Нукусда 26 та тадбиркор шахобчаларини қўриқлаш хизмати қўриғига топширди

Нукус шаҳар ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан шахсий ва давлат мулкларининг хавсизлигини таъминлаш борасида халқ билан мулоқат ўтказилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Қўриқлаш бошқармаси инспектори лейтенант М.Шербеков хабар берди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2017 йил 9 февраль куни ички ишлар органлари фаолиятига бағишланган селектр йиғилишда ҳар хафтанинг пайшанби куни «Профилактика куни» деб белгиланган эди. Шу муносабат билан 2017 йил 4 май куни Нукус шаҳар ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш ходимлари томонидан Нукус шаҳридаги 16-сонли «Дарбент» махала фуқаролар йиғинида яшовчи фуқаролар ва шу ҳудудда фаолият юритаётган савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчалари эгалари билан «савдо ва ахолига хизмат кўрсатиш шахобчалари ҳамда қўп қаватли уйларда фуқаро хонадонларини хавсизлигини таъминлаш, ўғирлик ва бошқа турдаги жиноятларни олдини олиш ва назорат қилиш мақсадида, у ерларга видео кузатув ускуналари, қўриқлаш-ёнғин сигнализация воситалари билан жиҳозланиши ва ички ишлар бўлими ҳузуридаги қўриқлаш хизмати қўриғига топширишни ташкииллаштириш» мавзусида учрашув ва мулоқат ўтказилди.

Бундан ташқари шу куни қўриқлаш бўлими ходимларидан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан Нукус шахар «Савдо комплекси» МЧЖ маъмурияти ва у ерда савдо сотиқ ишларини амалга ошираётган савдо дўконлари эгалари билан ўз савдо дўконларига видео кузатув ва қўриқлаш-ёнғин сигнализация воситаларини ўрнатиш ҳамда шахсий мулкининг хавсизлигини таъминлашда қўриқлаш хизматидан фойдаланиш авзалликлари бўйича учрашув ва якка сухбатлар ўтказилди.

Савдо шахобчалари эгалари билан ўтказилган учрашув давомида, 26 та тадбиркор ўз савдо ва хизмат кўрсатиш шахобчаларини қўриқлаш хизмати қўриғига топширишни билдирди. 

Нукус шаҳар ИИБ ҳузуридаги Қўриқлаш бўлими томонидан олиб борилаётган тарғибот-ташвиқот ишлари натижасида йил бошидан 8 та ҳар хил турдаги халқ хужалиги объектлари ва 12 та фуқаро хонадонлари қўриқга олинди.

Бундан ташқари қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан шаҳар ҳудудидаги халқ хужалиги объектларида майда ўғирликларни содир этилишини олдини олиш бўйича тадбирлар ўтказилиб борилмоқда. 2017 йилнинг 4 ойи давомида бўлим ходимлари томонидан халқ хужалиги объектларида майда талон тарожликлар содир этган 49 та ҳолатлар аниқланиб, 6 миллион 443 мингн 850 сумлик моддий-товар бойликлар ўгирлик содир этилган объектларга қайтарилди ва майда ўғирликларни содир этган шахсларга судлар томонидан маъмурий тартибда 3 миллион 559 минг 657 сум жарималар солинди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар