Ўзбекистон Ички ишлар вазири Қорақалпоғистонда Профилактика инспекторларига яратилган шарт шароитлар билан танишди

Аввал хабар килганимиздек Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири генерал майор Абдусалом Абдумавлонович Азизов Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи жараёнида катор туманларда булиб, худудларни комплекс ижтимоий иқтисодий ривожлантириш аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва турмуш даражасини ошириш, қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш ҳамда ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан ишлаб чиқилган йўл харитаси кесимида иш олиб бораётган 4 сектор масъул ишчи гуруҳ ходимдари иш фаолияти билан яқиндан тўғридан-тўғри мулоқот қилиш билан атрофлича танқидий ҳамда чуқур мунособатини билдирди. Бу ҳақда ҚР ИИВ ўринбосари,  полковник Ш.Аюбов маълум қилди. 

Бугунги кунда президетимиз томонидан қабул қилинаётган фармон ва қарорларнинг ижроси амалга оширилаётганлиги, бу қарор ва фармонларнинг негизида халқимизнинг эртанги фаровон хаёти, ёшаримиз келажаги ,тинч осуда жамият хамда дунёда энг ривожланган мамлакатлар қаторида бўлишимиз учун буюк мақсадлар ётганлиги юзасидан халқ билан учрашулар жараёнида яна бир карра тўхталиб ўтилди.

Ташриф кун тартибида йўл харитаси негизида жойларда хуқуқбузарликни олдини олиш профилактикаси, содир этилган жиноятларни иссиқ изида фош этиш шу билан бир қаторда Профилактика инспекторларига яратилган шарт шароитларни ҳам кўздан кечирилди.

Профилактика инспекторига уй жой хамда таянч маскани ўз хизмат олиб бораётган ҳудудда Президентимиз фармон ва қарорларида кўрсатилган муддатларда тез ва сифатли қилиб қурилиши, таъмирланиши юзасидан туман хокимларини масулияти юзасидан аниқ кўрсатма топшириқлар берилди.

Ўрганиш жараёнида Вазир Кегейли, Хўжайли, Қанликўл, Қўнғирот Шўмоной, Нукус шахар ҳудудларидаги профилактика инспектори учун ажратилган хонадаонларига ташриф буюриб ходимларни оила аъзолари билан учрашди.

Вазирнинг жойларда бўлишида Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар Кенгаши Раиси К.Сариев. Қорақалпоғистон Республикаси Прокурори Э.Тажиев хамда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазири полковник Х.Темирханов лар хамроҳлик қилишди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар