Олий Мажлиc депутатлари Берунийда: Кекса отахонга ногиронлик аравачаси олиб бериди

Шу кунларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларининг аҳоли билан юзма-юз мулоқотлар  ўтказишмоқда.

7-Орол сайлов округидан сайланган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон Либерал Демакратик партияси фракцияси аъзоси Ханиязов Зафар Базарбаевич Беруний тумани «Навоий» ОФЙ ҳудудида аҳоли билан очиқ мулоқотларни ўтказмоқда.

Аҳоли билан мулоқот асносида ҳудудлардаги давлат бошқаруви идорлари ҳамда муассасалари фаолиятини таҳлил қилиб, уларда ҳал этилиши лозим бўлган масалаларга мутасаддилар эътиборини қаратмоқда.

Жумладан, депутат ушбу ҳудудда яшовчи кекса ногирон Утемуратов Жолдасбай хонадонига ташриф буюриб, ундан ҳол аҳвол сўради ва унга туман тиббиёт бирлашмаси билан биргаликда ногиронлик аравачаси олиб берилди.

- Бу мен учун кутилмаган ҳол бўлди, - дейди Жолдасьой ота. – Албатта бундай меҳрибончиликдан бошим кўкка етди. Олдинлар депутатлар уйингга келиб, сендан ҳол аҳвол сўрашади дейишса, уни тентакка чиқарардик. Бугун мана шу воқеа ҳақиқатдан ҳам бўлиб турибди.

Эслатиб ўтамиз, Беруний туманида ўрганиш ишлари 2017 йил 10 майига қадар давом этади.

Фурқат Юсупов,

O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши Матбуот хизмати раҳбари.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар