Нукусда "Электрон ҳукумат" бўйича матбуот- анжумани ўтказилди

Нукусда "Қорақалпоғистон Республикасида "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш истиқболи ва вазифалари, жорий ҳолати" мавзусида матбуот-анжумани ўтказилди.

Матбуот анжуманини Қорақалпоғистон Республикаси котибият мудири М.Ерназаров очиб берар экан, сўзни Ўзбекистон Республикаси Ахборот коммуникациялари ва технологияларини ривожлантириш вазирлиги бўлим бошлиғи Ш.Мелибоевга берди. 

Бугунги тадбирнинг кун тартибига мувофиқ, "Электрон ҳукумат" тизимини ривожлантириш маркази директор биринчи ўринбосари М. Расулов ўз нутқида "Электрон ҳукумат"ни жорий этишга доир ишларнинг бориши тўғрисида маълумот бериб ўтди. 

Жумладан, Виртуал қабулхона орқали амалга оширилаётган ишлар, электрон ҳукумат тизими доирасида "Лицензия" ахборот тизимлари комплекси лойиҳасида яратилган имкониятлар ҳамда лицензия ва рухсатномалар бўйича маълумот реестри юритилиб келинаётгани ҳақида иштирокчиларга тақдимот орқали маълумот берди.

Шунингдек, анжуман давомида Қорақалпоғистон Республикасида АКТни жорий этиш ва давлат хизматларини кўрсатишда бир нечта камчиликлар мавжудлиги алоҳида таъкидлаб ўтилди.

Улардан:

1) "Ягона дарча" марказларида яқин кунларда ишга туширилган "ягона дарча" ахборот тизимида камчиликлар мавжуд. Масалан: тадбиркорлик фаолиятини тугатиш бўйича хизмат кўрсатиш кўзда тутилмаган;

2) Шаҳар ва туман ҳокимликларининг расмий веб-сайтлари ва улар орқали кўрсатилаетган давлат хизматлари сифати талабга жавоб бермайди;

3) Компьютерлаштириш маркази фаолиятини самарали ташкил этиш бўйича Вазирлар Кенгаши томонидан тегишли чоралар кўрилмаган. Натижада марказ ходимларининг иш хақи тўланиши бўйича қарздорликлар ошиб кетган. Мавжуд 22та штат бирлигининг 14таси бугунги кунда вакант. Шу жумладан, марказ раҳбари лавозими хам ҳануз вакант;

4) Қорақалпоғистон Республикасида ОАВларида АКТга оид масалалар ёритилмайди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар