#XotiraUz Қорақалпоқ давлат университети талабалари уруш фахрийлари ҳолидан хабар олишди (репортаж)

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 4 апрелдаги “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони ҳамда “Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори доирасидаги кенг кўламли тадбирлар Қорақалпоқ давлат университети томонидан ҳам кўтаринки кайфиятда амалга оширилмоқда.

Университетнинг Тарих ва ҳуқуқ факультети жамоати байрам муносабати билан Нукусда яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Назарбай ота Таджибаев оиласига бориб байрам билан табриклади ва байрам совғаларини топширди,  шунингдек,  университет ректорининг «Миннатдорчилик» хатини ўқиб эшиттирди.  

Мазкур тадбирга университетнинг Чет тиллар факультети «Факультетлар аро чет тиллар» кафедраси жамоати аъзолари ҳам иштирок этиб байрам совғаларини топширди.

http://karsu.uz/images/20170506_132805.jpg

Мана шундай тадбирнинг бири қорақалпоқ филологияси факультети жамоати томонидан амалга оширилди. Унда факультет профессор-ўқитувчилари ва талаба-ёшлари томонидан тузилган гуруҳ шаҳримизнинг «Қизил қум» МФЙ қарашли Т.Ахунова кўчаси №26 уйда истиқомат қилувчи Иккинчи жаҳон уруши иштирокчиси нуроний Атабай Ермагамбетовнинг хонаданига ташриф буюришди.

Факультет жамоати нуроний отага ўзлари тайёрлаб келган байрам ва эсталик совғаларини топширди, фаол талабалар байрамга бағишланган шеърларини ўқиди ва байрам тилакларини билдиришди. Ўз навбатида нуроний ота Атабай Ермагамбетов ҳам ўз миннатдорчилигини билдириб, бундай хайрли ишларни олиб бориш, тинч-осойишта кунларнинг қадрига етиш, нуроний отахон ва онахонларга ҳурмат кўрсатиш, кўмакка муҳтож кишиларга ғамхўрлик қилиш халқимизга хос азалий қадриятлардан эканлигини таъкидлаб ўтди.

http://karsu.uz/images/DSC_0088.jpg

Физика-математика факультети талаба-ёшлари томонидан ташкил этилган «Ғамхорлик» гуруҳи эл ардоғидаги бобомиз,  иккинчи жаҳон уруши даврида фронтда хизмат қилган Таджибаев Назарбай ота ҳолидан хабар олиб,  уларнинг хонадонида бўлишди.

Талаба-ёшлар отахоннинг уй ишларига,  томорқа эрларини ободонлаштиришга амалий кўмак кўрсатишди.  Бобо билан уруш даврида бўлган воқеалар,  унинг бошидан кечирганлари ҳақида,  ўша даврда юртдошларимизнинг келажак авлод учун қилган беқиёс хизматлари ва уларнинг мардликлари ҳақида суҳбатлашдилар.  Шунингдек,  талабалар фронтда хизмат қилган барча боболаримиз ҳозирги вақтда юртимизда ҳукм сураётган тинчлигимизга,  фаровон ҳаётимизга пойдевор солганликлари учун ўзларининг самимий минатдорчиликларини билдиришди.

http://karsu.uz/images/20170502_124122.jpg

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар