Нукусда кадастр тизимидан рўйхатдан ўтказмай, тегишли ҳужжатларсиз яшаётганлар аниқланди

Ҳар бир инсоннинг тегишли уй-жойга ёки мулкка эгалик қилиш ҳуқуқи қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган.  Лекин орамизда шундай кимсалар борки,  улар ўзлари яшайдиган уй-жой ва участкаларини тегишли тартибда расмийлаштиришга жавобгар эканлигини эсларидан чиқариб қўяди.

Давлат солиқ хизмати органлари томонидан ўтказилган назорат тадбирида Нукус туманидан А.Утепбергенова,  амударёлик А.Ауйезова,  Г.Файзуллайева,  Х.Чомакова,  А.Уразбаева ва С.Есенкулова ўзлари яшаётган уйларини кадастр тизимидан рўйхатдан ўтказмай,  тегишли ҳужжатларсиз яшаётганлиги маълум бўлди.

Шу ўринда эслатиб ўтиш жоизки,  уй-жойни қуриб битказилгандан ва сотиб олгандан кейин кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказувчи органларда ҳужжатлаштириши лозим.

Шунингдек,  Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 160-моддасига мувофиқ жисмоний шахслар ўзлари яшаб турган уй-жойларини давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларига амал қилмаса энг кам иш ҳақининг 1 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жаримага тортилиши белгиланган.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар