Берунийда депутат 300 АҚШ долларини пора сифатида олаётганида қўлга олинди

"Адолат" СДП аъзоси,  туман Кенгаши депутати К.И Қорақалпоғистон Республикаси Архив ишлари бошқармаси Беруний тумани давлат архиви директори лавозимида ишлаб келаётган пайтида пора олаётганида қўлга тушди,  дея хабар бермоқда "Еркин Қарақалпақстан" нашри.  

У ўтган йилнинг март ойининг охирида тумандаги "Канҳгшартол" ОФЙда яшовчи фуқаро Г.Ю умр йўлдоши  В.Гнинг олдинги "Беруний" савхози "Навоий"бўлимининг иккинчи бригадасида ишлаган даврдаги иш ҳақларини тўлиқ ёзиб бериш эвазига олдиндан пул беришини талаб қилиб,  уни пора беришга мажбур қиладиган даражага олиб келиб,  қонунга зид равишда Г.Юдан 300 АҚШ долларини пора сифатида олган пайтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар