Икрам Абдикаликов яна бир хонандага продюсерлик қиладиган бўлди

Juldizlar.uz сайти администратори, "Ўзбекнаво" эстрада бирлашмаси Қорақалпоғистон бўлими раҳбари Икрам Абдикаликов ёш умидли хонанда Давран Абдимовга продюсерлик қиладиган бўлди.  Бу ҳақда "Қарыйдар" газетаси хабар бермоқда.

Нашрнинг қайд этишича,  Давран Абдимов 2018 йилда ўзининг илк яккахон концерт дастурини тадқим этиш устида ҳозирданоқ иш бошлаган.

Эслатиб ўтамиз,  Икрам Абдикаликов шу кунга қадар Баҳадир Разимбетов,  Бауржан Хамидуллаев,  Арисланбек Асқаров,  Дастан ва Темур ҳамда Даникка администраторлик қилган.  

Айни пайтда И.Абдикаликов Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикаларида хизмат кўрсатган артист Махсет Ўтемуратов билан ҳамкорлик қилмоқда.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар