#XotiraUz Элликқалъада уруш қатнашчиларига 100 бошдан ортиқ парранда тарқатилди

Давлатимиз раҳбарининг бу йилги Хотира ва Қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида қарори доирасида 1941-1945 йиллардаги Иккинчи жаҳон урушининг ҳар бир қатнашчисига,  фронт орти меҳнат фахрийларига, мустақиллик йилларида хизмат бурчини бажариш чоғида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимларининг оила аъзоларига моддий,   маънавий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатиш,   ушбу тоифадаги шахсларни қутлаш ва кўнглини кўтариш мақсадида уларнинг яшаш жойига раҳбарларнинг ташрифини ташкил этиш,   ёлғиз ва кам таъминланган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари турар жойи ва уй хўжаликларини таъмирлаш,   ободонлаштириш ҳамда ўз уй-жойига эга бўлмаганларига турар жой ажратиш ишлари амалга оширилди.   

"Elikqala.uz"нинг хабар беришича,  мазкур қарор доирасида туманимиз ҳудудида истиқомат қилувчи 2 нафар Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 2 000 000 сўм миқдорида бир марталик пул мукофотлари, ҳомийлик асосида моддий,   маънавий ва бошқа турдаги ёрдамлар кўрсатилди ва туман ҳокимлиги ташаббуси билан 100 бошдан ортиқ парранда тарқатилди.   

Бундан ташқари уларнинг ҳонадаонларига ташриф буюриб,   уйларида таъмирлаш,   кўчаларини ободонлаштириш ишлари олиб борилди.   

Тумандаги “Қаҳрамонлик, бурч ва фидойилик”,   “Аждодларни хотиралаш – муқаддас қадрият” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.   Тадбирда туман хокими,   Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси депутати Н.  Худайбергенов сўзга чиқди.

Тадбир доирасида “Мотамсаро она” ҳайкали ҳамда байналминал жангчилар хотирасига атаб ўрнатилган ёдгорликлар пойига гулчамбарлар қўйилди. 


Туманимизда Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами кенг нишонланди
Туманимизда Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами кенг нишонланди
Туманимизда Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами кенг нишонланди
Туманимизда Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами кенг нишонланди
Туманимизда Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами кенг нишонланди

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар