O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ходимлари уруш фахрийларининг холидан хабар олишди

Мамлакатимизда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланмоқда.

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ва Нукус шаҳар Кенгаши ходимлари,  депутатлар билан биргаликда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олишди.

Жумладан,  Нукус шаҳридаги,  Низомий кўчаси 16-уйда истиқомат қилувчи Тажибаев Назарбай,  Матмуратов кўчаси 4-уйда яшовчи Панасенко Николай,  Т. Ахунова кўчасида яшаётган Эрмаганбетов Атабай,  Огородная кўчасида истиқомат қилувчи Сапаров Балтабай,  22-кичик туманнинг 8-2 уйи,  20-хонадонида яшовчи Утепбергенов Тлевбай оталарнинг холидан хабар олиниб,  уларга эсдалик совғаалари топширилди.

– Ҳар бир даврнинг одамларга юклайдиган ўз масъулияти бўлади,  - дейди Сапаров Балтабай ота.  -  Бизнинг зиммамизга Иккинчи жаҳон урушига барҳам бериш,  юртимизни босқинчилардан ҳимоя қилиш вазифаси тушди.  Биз уруш фахрийлари бунинг уддасидан чиқдик ва бурчимизни бажардик.

Уруш фахрийларининг холидан хабар олиш тадбирлари партиянинг туман кенгашларида ҳам давом этди.

Фурқат Юсупов

OzLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши матбуот хизмати раҳбари

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар