ТошПТИнинг Нукус филиалига Қорақалпоғистон Республикасига нечта давлат гранти квотаси ажратилган?

2017 йил 5 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “2017/2018 ўқув йилида Ўзбекистон Республикасининг олий таълим муассасаларига қабул тўғрисида”ги қарорга имзо чекан эди.

Мазкур қарорга кўра, 2017/2018 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари буюртмаларига биноан юқори малакали тиббиёт кадрларига ўткир талаб мавжуд бўлган ҳудудлар учун мақсадли қабул бўйича квоталарни Ўзбекистон Республикасининг тиббиёт олий таълим муассасаларига давлат грантлари асосида бакалавриат йўналиши бўйича мутахассислар тайёрлашнинг умумий белгиланган параметрлари доирасида ажратиш бўйича таклифи қабул қилинди, дея хабар бермоқда “Xushnudbek.uz”

Қарорга кўра Тошкент педиатрия тиббиёт институтининг Нукус филиалига Қорақалпоғистон Республикаси учун давлат гранти асосида нечта квота ажратилгани билан танишишингиз мумкин:

ТОШКЕНТ ПЕДИАТРИЯ ТИББИЁТ ИНСТИТУТИНИНГ НУКУС ФИЛИАЛИ

Даволаш иши факультети –давлат гранти асосида жами 15 та ўрин.

Педиатрия иши факультети – давлат гранти асосида жами 30 та ўрин.

Тиббий профилактика иши факультети – давлат гранти асосида жами 15 та ўрин.

Стоматология факультети – давлат гранти асосида жами 10 та ўрин.

Олий ҳамширалик иши факультети – давлат гранти асосида жами 7 та ўрин.

Юқоридагиларнинг барчаси Қорақалпоғистон Республикаси ҳудуди учун.

Тошкент кимё-технология институтининг Қўнғирот бўлими ёпилди >>>

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар