"Касаба уюшмалари кексаларга" акцияси доирасида Қорақалпоғистонда бир қатор ишлар амалга оширилди

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг "Касаба уюшмалари кексаларга" акцияси доирасида 2017 йилнинг 1-5 май кунлари мустақиллик йилларида хизмат вазифасини бажараётганда халок бўлган Кегайли тумани ички ишлар бўлимининг ходими Исмайлов Сапарбайнинг оиласига Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг номидан манзилли материаллик ёрдам берилди.  Бу ҳақда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилоти бирлашмаси кенгаши матбуот хизмати хабар бермоқда.

Шунинг билан бирга Қорақалпоғистон касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси томонидан меҳнат жамоатларининг бошқа жамоат ташкилотлари билан биргаликда Ватанимизнинг озодлигини ва ор-номусини ҳимоя қилганларга бағишланган "Қаҳрамонлик,  меҳнат ва фидоийлик" ва "Ота-боболарни эслаш - муқаддас қадрият" шиорлари остида 12 минг ходим,  талаба ва ўқувчиларнинг иштирокида учрашувлар ва маънавий тадбирлар ўтказилди.

Касаба уюшмалари ташкилотлари томонидан корхона,  ташкилот ва маҳкамаларда ишлаб,  ҳозирги кунда нафақада бўлган 20 уруш қатнашувчиси,  298 меҳнат фахрийси ва 92 ветеранга совғалар берилди.  Шунингдек 5 та ёлғиз кексалар ва 13 ногиронларга коммунал хизматлар учун тўловларни қоплашга қаратилган ёрдам кўрсатилди.  

Меҳнат ветаранларининг маданий дам олишларини ташкиллаштириш мақсадида 160 ветеранларни театр ва музейларга,  50 меҳнат ветеранини Самарқанд шаҳрига ва 74 меҳнат ветеранларини ўз ҳудудимиздаги диққатга сазовор жойларга саёҳатлари ташкиллаштирилди.

Байрам муносабати билан 56 меҳнат жамоатларида нурорнийлар орасида спортнинг шахмат,  шашка,  стол тенниси,  бадминтон турлари бўйича мусобақалар ўтказилиб,  ғолибларга 10 млн.  сўмлик совғалар топширилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар