Нукусда ИИВ ходимлари ва "Камолот" ЁИҲ фаоллари рейдга чиқиб, мақсадсиз жамоат жойларида юрган ёшларни аниқлашди

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг  таъсирчан тизимини яратиш,  қонун бузилишларининг олдини олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий усулларини қўллаш юзасидан "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши,  Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар Вазирлигига ташаббус билан чиқишди,  дея хабар бермоқда ҚР ИИВ ўринбосари,  полковник Ш.Аюбов маълум қилди. 

Улар ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фақатгина хуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вазифаси эмас балки  ҳар бир мана шу юртда яшаётган фуқаронинг  бурч вазифаси эканлиги,  тинчлик осойишталик учун ҳар биримиз ўз ҳиссамизни қўшишимиз керак деган шиор асосида Нукус шаҳар  профилактика инспекторларига яқиндан ёрдам беришга отланишди.  

Улар келишилган қўшма жадвал асосида жамоат жойларида маълум бир қисқа вақт давомида профилактика инспекторлари билан биргаликда бемаҳал юрган вояга етмаганлар,  интернет клубларида таъқиқланган турли ўйинларни ўйнашлари бўйича рейдларда аниқланган тенгқурларига тарғибот тушунтириш ишлари олиб бормоқдалар. 

Бугунги кунгача қўшма рейдлар давомида шаҳардаги 16 та интернет клублари,  18 та кафе барларн ҳамда шаҳар ҳудудидаги 2 та истироҳат боғлари кўриб чиқилди.  

Рейдлар  давомида 12 та мақсадсиз жамоат жойларида юрган ёшлар аниқланиб профилактик ҳисобга олиниб тушунтириш ишлари олиб борилди. 

Тарғибот ва тушунтириш иларини олиб боришлари натижасида Республика ИИВ вояга етмаганларга ижтимоий хуқуқий ёрдам кўрсатиш марказларига жойлаштириш учун мухтожлик туғулмади.  

Ушбу ташаббус билан чиққан "Камолотчи"лар гурухига Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири полковник А. Темирханов томонидан ташаккурнома билидирилди. 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар