Қорақалпоғистонда меҳмонхоналар ва тур-операторларида "Паспорт-виза" қоидаларига риоя қилиш бўйича тадбирлар ўтказилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Хорижга чиқиш,  келиш ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1999 йил 26 февралдаги "Ўзбекистон Республикасида паспорт тизимини такомиллаштириш ҳақида"ги 2240-ПФ Фармони ҳамда Ўзбекистон Республикасига келишлари,  кетишлари,  бу ерда бўлишлари ва транзит ўтишлари тўғриси"даги 408-сонли Қарори талаблари асосида кенг қамровли "Паспорт-виза" қоидаларига риоя қилиш бўйича тадбирлар олиб борилмоқда.  Бу ҳақда ҚР ИИВ ХЧК ва ФРБ бошлиғи Б.Утепов хабар бермоқда.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари,  Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ ҳамда унинг жойлардаги тизимлари томонидан маҳаллий ҳокимиятлар,  ўзини-ўзи бошқарув органлари,  жамоатчилик вакиллари билан ўзаро ҳамкорликда Республикамиз ҳудудидаги жами 22 та меҳмонхона ва тур-операторлар паспорт қоидларига риоя этилиши бўйича бир қатор чора-тадбирлар белгиланиб,  амалга ошириб келинмоқда.

Паспорт-виза қоидаларига ХЧК ва ФРБ ходимлари,  профилактика инспекторлари ҳамда жамоатчилик ва ўзини-ўзи бошқариш идоралари ходимлари жалб этилиб келинмоқда. Унда асосий эътибор чет давлатларидан келган чет эл фуқароларига ўзларининг хавфсизлиги,  бўлиш тартибига риоя этилишларига эътибор қаратилмоқда.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар