Нукус туманида товуқ, лимон, грек ғозаси учун қанча кредит ажратилгани маълум бўлди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2017 йил 4 мартдаги “Деҳқон хўжаликлари ва халқнинг томорқа ерларидан унумли фойдаланиши,  сувсизликка чидамли,  экспортга қулай бўлган дарахт платанцияларини ривожлантиришга оид чора тадбирлар ҳақида”ги Қарорига асосланиб,  Нукус туманида яшовчи 128 хўжаликка 5825 товуқ,  747 хўжаликка 7466 та лимон ниҳоллари,  67 хўжаликка 620 та грек гўзаси етиштириш учун давлатимиз томонидан жами 419,2 млн сўм кредит ажратилди.  Бу ҳақда туман ҳокимияти ахборот хизмати хабар бермоқда.

Бундаги асосий мақсад деҳқон  хўжаликлари ва халқнинг томорқаси учун ажратилган ер майдонларидан унумли фойдаланиш,  озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва уларни экспортга чиқариш ҳажмини кескин ошириш,  халқнинг бандлигини таминлаш ва даромадларини кўпайтириш бўлиб ҳисобланади.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар