Нукусда "Менинг бизнес ғоям" танловинг 10 та ғолиби аниқланди

“Камолот” Ёшлар Ижтимоий Ҳаракати Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши қошида ташкиллаштирилган “Ёш тадбиркор консултатив маркази” томонидан мана беш йилдан буён ўрта махсус таълим муассасаларининг битирувчиларини бантлигини таъминлаш, уларнинг тадбиркорлик кўникмаларини шакиллантириш, имтиёзли кредитлар олишларида яқиндан кўмак бериб келмоқда.

Марказнинг мана шундай мақсадларни амалга оширишни ўз олдига устувор вазифа қилиб қўйган танловларнинг бири “Менинг бизнес ғоям” танловидир. Жорий йилнинг 26-28-апрел кунлари оралиғида ўтказилган танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичида 120 нафар битирувчилар иштирок этди. Танловнинг биринчи ва иккинчи босқичларида эса Қорақалпоғистон Республикасидаги барча шаҳар ва туманларда жойлашган касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлардан жами 13000 битирувчи иштирок этган.

Танловнинг Ўзбекистон Республикаси босқичига 10 иштирокчига йўлланманма ва диплом топширилди. Шунингдек, барча иштирокчилар сертификат билан тақдирланди.

IMG_5771

IMG_5800

IMG_5830

IMG_5820

IMG_6097

IMG_6238

IMG_6250

IMG_6124

IMG_6260

IMG_6265

IMG_6282

Бўлимлар