Қорақалпоғистонда 402 нафар раис ва уларнинг 3600 маслаҳатчиси сайланиши режалаштирилган

2016 йил май-июн ойларида Қорақалпоғистон Республикасида 402 нафар фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг 3600 нафардан ортиқ маслаҳатчилари сайланиши назарда тутилмоқда. Бу ҳақда "Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари, Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудида фуқаролар йиғини раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчилари сайловини ташкил этиш ва ўтказишга кўмаклашувчи республика комиссияси раиси А.Хамраев "Қорақалпоғистон тонги" газетасида берган интервюсида маълум қилган.

Мутасадди ташкилотлар вакиллари иштирокида сайловолди тушунтириш-тарғибот тадбирлари, семинар-йиғилишлар ўтказилиб, оммавий ахборот воситалари орқали мунтазам ёритилмоқда. Бундай мавзудаги семинарлар барча шаҳар ва туманларда тасдиқланган жадвал асосида 2016 йил 8-12 апрел кунлари ташкил этилди. Ўтказилган семинарларда бўлажак сайловларни қонун талаблари асосида ташкил этиш ва ўтказиш бўйича атрофлича фикрлашиб олинди.

Бўлимлар