#YoshlarFestivali: Нукусдаги гала-концертни 10 мингдан ортиқ ёшлар томоша қилишди

19 май куни Нукус шаҳридаги "Турон" стадионида "Ўзбекистон муқаддас Ватан" ва "Биз буюк юрт фарзандларимиз шиори остидаги ёшлар фестивали бўлиб ўтди.

Фестивални стадиондан бевостида 10 мингдан ортиқ ёшлар кузатиб боришди.

Фестивални Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси Муса Ерниязов очиб берди.

Шундан сўнг,  Бегис Темирбаевнинг "Ватан тарифи" деб номланган қўшиғи билан концерт дастурлари бошланди.

Гала-концертда 42 та қўшиқ,  саҳна кўриниши бўлиб ўтди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар