Амударё тумани ҳокими аҳоли билан мулоқот қилди

Амударё академик лицейида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларининг аҳволи билан танишиш мақсадида кўргазмали семинар ташкил этилди.

Семинар иштирокчилари муассаса биноси ичида ва атрофида тозалик ва озодаликка риоя қилиш, бино атрофини ободонлаштириш бўйича амалга оширилган ишлар билан танишдилар.

Муассаса ҳудудида ташкил этилган иссиқхона ва томорқа хўжалиги иштирокчиларда катта таассурот қолдирди.

Шу куни “Аёқчи” маҳалласида ҳам кўргазмали семинар ўтказилди.

Дастлаб туман ҳокими С.Йўлдошев маҳалла ҳудудидаги аҳоли хонадонларига ташриф буюриб, халқ билан мулоқот қилди.

Мулоқот асносида аҳолини қийнаётган муаммоларни ҳал қилиш чоралари белгилаб олинди.

Аҳолининг томорқа ерларидан унумли фойдаланиши, маҳалла фуқаролар йиғини биносининг безатилиши, ҳудудининг ободонлаштирилиши кўздан кечирилди.

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар