Қароқалпоғистонда фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 21 апрел кунидаги ПФ-5025 сонли фармони билан Қароқалпоғистон Республикасида фуқаролиги бўлмаган 8 та шахсга Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги биометрик паспорти берилди. Бу ҳақда ҚР ИИВ ўринбосари, полковник Ш.Аюбов маълум қилди. 

Фуқаролик паспортини қўлига олган фуқаролар қаторида Нукус шаҳрида яшовчи Кадиринбетова Шолпан Турдикуловна ўз ҳаяжонини яширолмай кўзларига ёш олиб узоқ йиллардан бери кутган орзуси ушалганлиги учун Президантимизга ўз миннатдочилигини билдирди. 

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар