Қорақалпоғистонда сайловга жиддий тайёргарлик кўрилмоқда

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесинда Фуқаролар йиғинларининг ишларини мувофиқлаштириш бўйича ҳудудий кенгашнинг ва сайловга кўмаклашувчи республика комиссиясининг селектор усилидаги кенгайтирилган мажлиси бшлиб ўтди. Бу ҳақда “Еркин Қарақалпақстан” газетаси хабар бермоқда.

Мажлисни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси бошлиғининг ўринбосари А.Хамраев кириш сўз билан очиб берди ва бошқариб борди.
Мажлисда фуқаролар йиғинларининг ишларини мувофиқлаштувчи республика кенгаши томонидан 2015-2016 йилларда қабул қилинган протокол ечимларининг бажарилиши бўйича ҳудудларда олиб борилаётган ишларга батафсил тўхталиб ўтилди ва тегишли кўрсатмалар берилди.
Шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ҳудудидаги фуқаролар йиғинлари ишларини самарадорлигини янада орттириш ва шу йилнинг май-июн ойларида бўлиб ўтадиган фуқаролар йиғинлари бошлиқларини (оқсоқолларини) ва уларнинг маслаҳатчиларини сайловини ташкиллаштириш ва ўтказиш борасида амалга оширилган тадбирлар билан яқиндан танишиш мақсадида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари Нукус шаҳри, Хўжейли ва Кегейли туманларида бўлиб, ўринларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишиб чиқилгани айтилган.

Бўлимлар