"Шуъла-энерго” ансамбли "Бойсун баҳори" фестивалида биринчи ўринни қўлга киритди

Жорий йил 13-14 май кунлари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги Республика маданий муассасалар фаолиятини ташкил этиш илмий-методик маркази, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ҳамда бошқа ташкилот ва муасссасалар ҳамкорлигида "Бойсун баҳори" республика фольклор фестивали ўтказилди. Бу ҳақда Маданият вазирлиги расмий сайти хабар бермоқда.

БОЙСУНДА ЯНА БАҲОР

Биринчи кун тадбирнинг очилиш маросими ўзгача жозиба ва файз касб этди. Унда юртимиз турли ҳудудларидан келган жамоалар билан бирга халқимизнинг таниқли санъаткорлари – Ўзбекистон халқ артистлари Зулайҳо Бойхонова, Маҳмуд Намозов, Абдуҳошим Исмоилов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Абдурашид Йўлдошев, ёшларнинг севимли эстрада хонандалари Анвар Санаев, Адҳам Солиев, Достон Убайдуллаев, Музаффар Абдуазимов ва бошқалар иштирок этдилар. 

БОЙСУНДА ЯНА БАҲОР

БОЙСУНДА ЯНА БАҲОР

Фестиваль доирасида уюштирилган ўзига хос ташкилотчиликлардан яна бири – у ерда ўрнатилган 40 дан ортиқ ўтов бўлиб, уларни ўз ҳудудларидаги удум ва маросимлардан келиб чиқиб безатишда юртимиз турли гўшаларидан келган жамоалар жонбозлик кўрсатганлари эди.

Фестивалда асосан учта майдонга саҳналар ўрнатилди. Биринчи саҳнада республиканинг турли ҳудудларидан келган иштирокчилар ўз дастурларини намойиш этишди. Иккинчи саҳна Сурхондарё вилояти туманларида фаолият кўрсатаётган фольклор-этнографик жамоаларга берилди. Учинчи саҳнада эса воҳага хос либослар намойиши ташкил этилди. 

БОЙСУНДА ЯНА БАҲОР

 

Фестивалда Қорақалпоғистон Республикасининг "Шуъла” ҳамда Хоразм вилоятининг "Авазхон” жамоалари  I ўринни,  Навоий вилоятининг "Кармана юлдузлари”, Сурхондарё вилоятининг "Бойсун” жамоалари II ўринни, Андижон вилоятининг "Гулруҳ”, Сирдарё вилоятининг "Сайҳун йигитлари”, Тошкент вилоятининг "Шош наволари” жамоалари III ўринни эгалладилар.

Умуман айтганда, мазкур фестиваль ҳақиқий халқ байрамига айланиб кетди. Унда таҳминан қирқ мингга яқин томошабин қатнашди. Улар орасида Германия, Британия, Корея, Хитой, Франция, Япония ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган 50 нафарча меҳмон ҳам бор эди.

Фестиваль якунида унинг барча иштирокчилари Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ва Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг дипломлари ва махсус қимматбаҳо совағалари билан тақдирландилар.

БОЙСУНДА ЯНА БАҲОР

Диққат, диққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Бўлимлар