Нукус шаҳридаги “Навбаҳор” МФЙда тадбиркорлик билан шуғулланаётган 75 хонадон бор

Нукус шаҳридаги 52-“Навбаҳор” маҳалла фуқаролар йиғини томонидан ҳам ана шундай хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Айни чоғда маҳалла ҳудудидаги 1 минг 50 дан ортиқ хонадонда 5 минг 600 дан зиёд аҳоли тинч-тотув истиқомат қилади. Бу ҳақда "Қорақалпоғистон тонги" газетаси хабар бермоқда.
— Ҳар бир коллеж битирувчисининг бандлигини таъминлаш мақсадида уч томонлама шартнома тузилишига эришдик, — дейди маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бозоргул Йўлдошева. — Ҳудудимизда тадбиркорлик билан шуғулланаётган 75 хонадон бўлиб, улар ёшларни тадбиркорликка жалб этишга, “устоз-шогирд” анъаналарига кўра, миллий ҳунармандчилик сирларини ўргатишга қарор қилишди.
Маҳалла ҳудудида ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам кўнгилдагидек амалга оширилмоқда. “Қўшни қўшнидан эрта туришни ўрганади”, деган иборага амал қилаётган маҳалла аҳли ҳар бир ҳовли ва кўчанинг озодалиги учун қайғуришади. Озода ва обод гўшада турмуш кечириш янада тотли эканлигини билишади.

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар