Берунийда “Китоб билим булоғи” мавзусида тадбир ўтказилди

Қорақалпоғистон Республикаси Беруний туманида Ўзбекистон ХДП Беруний туман кенгаши, Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи билан ҳамкорлигида “Китоб билим булоғи” мавзусида тадбир ўтказилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бўлими бошлиғи Умида Джумамбетова хабар берди.

Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда Халқ депутатлари Беруний туман Кенгашидаги ЎзХДП депутатлик гуруҳи аъзоси Шухрат Янгабаев ва бошқалар мамлакатимизда ёшларни китобга ошно қилиш, китоб мутолааси ёрдамида ёт ғоялар таъсиридан асраш, эртамиз эгаларини ватанпарварлик ва миллий қадриятларимизга ҳурмат руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 12 январдаги “Китоб маҳсулотларини чоп этиш ва тарқатиш тизимини ривожлантириш, китоб мутолааси ва китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш бўйича комиссия тузиш тўғрисида”ги фармойиши бу борадаги ишларни янги босқичга кўтарди.

Тадбирда ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш, ғоявий-бадиий жиҳатдан пухта асарлар тарғиботини ташкил этиш, «оммавий маданият», интернет тармоғидаги хуружлардан ёшларни асраш, шеърхонлик кечалари, мушоира ва бошқа адабий тадбирларни кўпроқ уюштириш лозимлигига эътибор қаратилди. 

– Ёшларнинг китобга қизиқишини ошириш, аҳоли ўртасида мутолаа маданиятини юксалтиришда маҳаллаларда ташкил этилаётган кутубхоналарнинг аҳамияти катта, – дейди  Ўзбекистон ХДП Беруний туман кенгаши раиси в.в.б Наталия Дощанова. – Тадбирда билдирилган фикрлардан хулоса чиқарган ҳолда, маҳаллаларда, таълим муассасаларида нафақат ёшлар, балки ота-оналар ўртасида китобхонликни тарғиб қилувчи маънавий-маърифий тадбирларни кўпроқ ташкил этиш мақсадга мувофиқдир.

Тадбир давомида ёшлар атоқли шоирларимиз шеърларидан намуналар ўқиди. 

Шунингдек, Гуллар сайили ташкил этилиб, тадбир доирасида иштирокчилар ўзлари билан гуллар олиб келиб, гуллар ҳақида шерлар ўқиди ва гуллар кўргазмаси ташкил этилди.

Диққатдиққат!  KRuz.uz сайтини Telegram'даги канал, Instagram'даги саҳифа ва  Facebook'даг гуруҳ орқали кузатиб боринг!

Фикр билдиришингиз учун рўйҳатдан ўтишингиз керак
Бўлимлар